Содержимое
#ТЕЗКОР ☄️Тошкентда интернет наркодўкон ташкил қилган талабалар ушланди Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида интернет орқали фаолият юритган наркодўкон жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинган. Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида 1,6 кг гиёҳвандлик воситаларининг тарқалиши олди олиниб, Миробод туманида талаба йигит 7 дона изолентага ўралган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини “закладка” усулида жойлаштираётган вақтида ушланган Шунингдек, унинг яшаш жойидан катта миқдорда синтетик гиёҳванд моддалар, тарқатиш воситалари ва жиҳозлар ҳам топилган. Кейинроқ наркодўкон администратори, оператори ва бошқа аъзолар ҳам ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!