Содержимое
Хоразмда тадбиркор ошни ҳаддан ташқари арзон нархда реклама қилгани учун жаримага тортилди 25 ёшли тадбиркор Ш.К. «lombur_lumbur» бренди остида фаолият юритиб, 2 февралдан 4 февраль кунига қадар Хоразм сузма палови (оши)ни ҳаддан ташқари арзонлаштирилган, 7 минг сўм нархда сотиши тўғрисида реклама ролигини Instagram’даги саҳифасига жойлаган ва тарқатган. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, фуқароларни жалб қилиш мақсадида маҳсулотларни ҳаддан ташқари арзон нархда сотиш ёки бепул тарқатиш билан боғлиқ тадбирлар оммавий тадбир сифатида баҳоланади ва уларни ўтказиш учун тегишли идоралардан олдиндан рухсат олиниши шарт ҳисобланади. Унга нисбатан 2 миллион 60 минг сўм жарима жазоси тайинланган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!