TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🇰🇷Жанубий Корея Президенти ва Исроил ўртасида дипломатик низо келиб чиқди – AFP Агентликнинг ёзишича, Ли Чжэ Мён ижтимоий тармоқларда исроиллик аскарларнинг фаластинликка нисбатан зўравонлиги акс этган видеони улашиши ортидан Исроил ТИВ кескин эътироз билдирди. Исроил томони ушбу видеони 2024 йилги эски ва сохта хабар деб атади. Бунга жавобан Ли Чжэ Мён Исроилни инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамжамият танқидларига бефарқликда айблади. Жанубий Корея ТИВ эса вазиятни юмшатишга уриниб, президентнинг сўзлари муайян воқеага эмас, балки "умуминсоний ҳуқуқларга" қаратилганини маълум қилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!