TGINSIGHT CHAT
O’zbekiston Davlat Satira teatri
@satirateatri
Akamaro n'ImyidagaduroO’zbekiston Davlat Satira teatri Rasmiy telegram kanali Bizni boshqa ijtimoiy tarmoqlardan izlang. instagram: satira_teatr facebook:uzsatirateatr youtube: satirateatri internet: www.satirateatri.uz
Ubutumwa bw'ubu
Uk. 1 kuri 85 · ubutumwa 1,010
Yoherejwe 7 Gic.
Ўзбекистон давлат сатира театрида репертуар режаси асосида Н.Хошимов қаламига мансуб “Бойлик талвасаси” асари режиссёр М.Холиқов томонидан саҳналаштирилиши белгиланган. Айни кунларда режиссёр томонидан спектаклнинг читка жараёнлари олиб борилмоқда. Жараён давомида асар мазмуни, қаҳрамонлар характери ва саҳнавий ечимлар хусусида ижодий жамоа фикр алмашмоқда. Telegram | Instagram | Facebook
#Ўзбекистон_давлат_сатира_театри #Айни_дамда ✅2026 йил репертуар режаси асосида Н. Хошимов қаламига мансуб “Бойлик талвасаси” асари режиссёр М. Холиқов томонидан саҳналаштирилиши белгиланган. Бугун режиссёр томонидан спектаклнинг читка жараёнлари олиб борилмоқда. 📖Жараён давомида асар мазмуни, қаҳрамонлар характери ва саҳнавий ечимлар хусусида ижодий фикр алмашилмоқда. Ўзбекистон давлат Сатира театрининг расмий интернет саҳифалари Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |Web-sayt |Manzil
#Ўзбекистон_давлат_сатира_театри #Репетиция #Айни_дамда ✅Турк адабиётининг машҳур адиби Азиз Несин қаламига мансуб “Жонимни ол, жонгинам” асарини режиссёр Жўрабек Арзиев томонидан саҳналаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. 📌Айни кунларда спектаклнинг репетиция жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон давлат Сатира театрининг расмий интернет саҳифалари Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |Web-sayt |Manzil
#Ўзбекистон_давлат_сатира_театри #Тилак Ҳар бир янги кун — янги имконият, янги умид ва янги қадам демакдир. Бугунги кунингиз хайрли, қалбингиз хотиржам, ишларингиз баракали бўлсин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан меҳр аримасин! Ўзбекистон давлат Сатира театрининг расмий интернет саҳифалари Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |Web-sayt |Manzil
Yoherejwe 6 Gic.
Ўзбекистон давлат сатира театрида турк адиби Азиз Несин қаламига мансуб “Жонимни ол, жонгинам” асари режиссёр Жўрабек Арзиев томонидан саҳналаштирилмоқда. Спектаклнинг бадиий ечими устида бош рассом Дилфуза Шахобиддинова ўз жамоаси билан либослар эскизлари ҳамда декорация устида қизғин иш олиб бормоқда. Telegram | Instagram | Facebook
#Jasorat_unutilmaydi 🎗9-may — Xotira va qadrlash kuni... Bu sana — o‘tmishni yod etish, Vatan tinchligi va ozodligi yo‘lida jonini fido qilgan insonlarning xotirasini ulug‘lash kunidir. Urush va mashaqqatli yillarni boshidan kechirgan ota-bobolarimiz hamda front ortida xizmat qilgan momolarimiz matonati, sabri va jasorati biz uchun doimo ibrat bo‘lib qoladi. Bugun biz ularni faqat so‘z bilan emas, amal bilan ham qadrlashimiz kerak — keksa avlod vakillariga hurmat ko‘rsatish, ulardan hol-ahvol so‘rash, yosh avlodni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash har birimizning burchimizdir. Xotira — muqaddas, qadrlash — insoniylik belgisidir. Telegram | Instagram | Facebook| Veb-sayt | YouTube| Mediabank
Hashtags
#Ўзбекистон_давлат_сатира_театри #ОАВ Дўстлик ордени соҳиби, санъат ва маданият фидокори Хайитали Низомиддинов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон давлат сатира театрининг устоз санъаткорлари ҳамда ёш, маҳоратли актёрлари “Маданият ва маърифат” телеканалидаги “Бормисиз, омонмисиз?” кўрсатувида иштирок этишди. Ўзбекистон давлат Сатира театрининг расмий интернет саҳифалари Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |Web-sayt |Manzil
#Ўзбекистон_давлат_сатира_театри #Театрга_ташриф ✅Ўзбекистон давлат сатира театри саҳнасида “Оппоғой ва етти гном” эртак спектакли Қибрай туманидаги 6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун намойиш этилди. ❇️Спектакль ёш томошабинларга қувонч улашиб, уларда катта қизиқиш ва илиқ таассуротлар қолдирди. Ўзбекистон давлат Сатира театрининг расмий интернет саҳифалари Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |Web-sayt |Manzil
#Ўзбекистон_давлат_сатира_театри #Қорақалпоқ_Хоразм_гастроли Халқ билан бирга — халқ учун! ✅Ўзбекистон давлат сатира театри директор Мирзатилла Холмедов бошчилигида жамоа Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига гастрол сафари доирасида йўл олиб, халқ билан юзма-юз учрашувлар ўтказди. ❇️Саҳна асарлари, ҳаётий ҳикояларга бой спектакллар орқали томошабинларга кўтаринки кайфият улашилмоқда. Ҳар бир чиқишда санъат ва ҳаёт уйғунлиги, халқнинг самимий меҳри ва қизиқиши сезилиб турди. 📌Бу гастроллар – ижодкорлар ва томошабинлар ўртасидаги мустаҳкам кўприк бўлиб, миллий театр санъатининг янада кенг ёйилишига хизмат қилади. Ўзбекистон давлат Сатира театрининг расмий интернет саҳифалари Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |Web-sayt |Manzil
#Ўзбекистон_давлат_сатира_театри #Устоз ✅Ўзбекистон давлат сатира театрининг устоз санъаткори,театр бадиий рахбари, Ўзбекистон Халқ артисти Хайрулла Саъдиев ҳамиша халқ эъзозида, саҳнадаги бетакрор ижролари, ҳаётий образлари ва юксак маҳорати билан томошабинлар қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаб келмоқда. 📌Устоз санъаткорнинг ижоди — ўзбек театр санъатининг ёрқин саҳифаларидан бири бўлиб, у ҳар бир роли орқали инсон қалбини, ҳаёт ҳақиқатини ва ҳаётий ҳазил-ҳузулни маҳорат билан етказа олади. Ўзбекистон давлат Сатира театрининг расмий интернет саҳифалари Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |Web-sayt |Manzil
#Ўзбекистон_давлат_сатира_театри #кайфият "Қатра хандалар" туркумидан: Эр хотинига: — Биласанми, азизам, ҳозирги пайтда мен жуда яхши даромад қиляпман. Топган пулимга яна бир аёлни бемалол таъминлай олишим мумкин. Сен нима дейсан? — Жуда соз! Онамга қўнғироқ қилай-чи, биз билан яшашга рози бўлармикан?! Ўзбекистон давлат Сатира театрининг расмий интернет саҳифалари Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |Web-sayt |Manzil
#Ўзбекистон_давлат_сатира_театри #Тилак Янги кун муборак! Бугун қалбингизга илҳом, юрагингизга шодлик, йўлингизга эса барака ёғилсин. Ҳар бир лаҳза сиз учун қимматли ва мазмунли ўтсин! Ўзбекистон давлат Сатира театрининг расмий интернет саҳифалари Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |Web-sayt |Manzil