TGTGInsightubwenge bwa telegramLIVE / telegram public index
Ibirimo by'ubutumwa
Ibirimo
Илк парвоз! “Ўзавиация” агентлиги директори Тоҳир Назаров “Silk Avia” авиакомпаниясининг тантанали тадбирида қатнашди. “Silk Avia” Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси ҳисобланиб у жорий йилнинг 25 - апрель куни ўзининг илк тижорий рейсларини амалга оширишга эришди. Tадбир давомида меҳмонлар авиакомпаниянинг илк йўловчилари сифатида Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида парвоз этишди. Тадбир юқори даража ва кутаринки руҳда якунланди. uzcaa.uz | Facebook | Telegram