Ibirimo
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун мохиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8-майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПФ-67-сон Фармони билан Янги таҳрирдаги Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирларни ўз ичига олган дастур тасдиқланган. Мазкур тадбирда Тошкент давлат юридик университети катта уқитувчиси Ф.Самиғжанова ва Жамоат хавфсизлиги Университети юридик фанлар доктори профессор С.Рахмонва ва ИИВ Академияси кафедра бошлиғи, дотцент З.Жаббаровлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. uzcaa.uz | Facebook | Telegram