Vsebina objave
Шонли мақсадлар шукуҳли ғалабаларга етаклайди – Янги Ўзбекистон спорти Инсон ақлий камолотга илм билан етишса, жисмоний салоҳиятга машғулотлар билан эришади. Бугун юртимизда ёшларнинг маҳорати ва истеъдодига муносиб шароит ва имкониятлар яратиб борилаётгани сир эмас. Бундан шижоат билан фойдалана олаётган ёшлар эса, Ватан байроғини юксалтирмоқда. Дарҳақиқат, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, айниқса ёшларни унга кенг жалб этиш орқали келажакка соғлом авлодни тарбиялашдек вазифаларни амалга ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Аслини олиб қараганда, спортда ўзини синаб кўрмаган бола бўлмайди. Маҳаллаларда турли ўйинлар билан машғул бўлаётган ёшларни кўрганингда, келажакда улардан турли соҳалар қатори етук спортчилар чиқишига ҳам амин бўласан. Шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда бугун аввало маҳаллада спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмушни тарғиб қилиш ишларига кенг урғу берилмоқда. Жумладан, юртимиз ҳудудларида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилаётган оммавий спорт мусобақаларини қайд этиш мумкин, лойиҳада аҳолининг қизиқишлари инобатга олинган ҳолда енгил атлетика, стол тенниси, шашка, шахмат, воркаут, футбол, мини-футбол, армрестлинг, гандбол, гимнастрада, волейбол, стритбол, кураш каби спорт турларининг ўрин олгани айни муддао. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара шахмат, пара шашка, пара босқон улоқтириш ва киберспорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилаётганининг ўзи спортга барчани бирдек жалб қилишга жазм этилганидан далолат. Мазкур тадбирларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг оммавий спортдаги қамрови ўтган йили 18 минг нафарга оширилди. Шу билан бирга, спортга қизиқтириш бўйича 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 11 та ёш тоифасидаги аҳолининг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш тизими жорий этилди. Бунинг учун алоҳида электрон платформа ишга туширилди. Мазкур оммавий спорт тадбирларига ўтган йили 10 миллион нафардан зиёд аҳоли жалб этилди. Бугун «Янги Ўзбекистон боғи»да «Ўқувчи югур», «Талаба югур» ҳамда «Инсон учун» шиори остида оммавий югуриш марафонлари ташкил этилмоқда. Жорий йилда бўлиб ўтган оммавий югуриш марафонида 5000 дан зиёд иштирокчилар қатнашди. 2018 йилда қабул қилинган “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Президент фармони эса айни соҳа ривожидаги илк қадамларни белгилаб берган эди, десак, муболаға бўлмайди. Юртимизнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқларига ҳамоҳанг тарзда аҳолимизнинг соғлом турмуш учун интилаётгани, “Соғ танда – соғлом ақл“ нақлига амал қилиб, Янги Ўзбекистонда янгича шижоат билан яшаётган инсонлар кўпайиб бораётганидан далолат. Шу ўринда рақамларга таянадиган бўлсак, ҳозирда республикамиздаги 280 га яқин спорт таълим муассасаларида адаптив спорт турлари бўйича жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шароит яратилди. Спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида спорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган ҳамда олис ва чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда намунавий типдаги спорт майдончалари барпо этилди. Бугунги натижалар яратилаётган имкониятларни исботламоқда. Жаҳон ареналарида мамлакатимиз шарафини юксалтираётган спортчилар сони кўпайди. Шунингдек, бунга Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва ассоциациялари томонидан амалга оширилаётган тизимли ишлар самараси деб ҳам қараш мумкин. Спорт соҳасида биргина жорий йил бошидан эришиб келинаётган натижаларга назар ташлайдиган бўлсак, январь ойида Тошкентда Осиё Кубоги-2025 саралаш босқич «C» гуруҳ учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда терма жамоамиз Туркманистон термасини 2 та тўп фарқи билан ютиши талаб қилинарди. Қизларимиз вазифани ишончли тарзда уддалашди ва 6:2 ҳисобида зафар қучишди. Февраль ойида эса Таиланднинг Пхитсанулок провинциясида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида аёллар ўртасидаги индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини миллий терма жамоа аъзоси, тажрибали Янина