Vsebina objave
ЎҚИШ ШАРТИ БИЛАН… Азиз опа-сингиллар, нурли қадрдонлар, самимий табригим ва дил сўзларимизни қабул қилгайсизлар. Умрингиз байрамлар ва файзли кунлар билан бардавом бўлсин! Шеър юборяпман, ўқиш шарти билан! Нури билан кунга ҳавас, тунга орзу бўлган аёл. Замин узра у муқаддас, меҳри мангу чиндан аёл. Мард либоси эрларда деб, нозик хилқат қилмас даъво, Лек мардини ер юзига олиб тушган Момо Ҳаво. Жилмайса, бас, дилинг осмон, босолмайсан жимлигингни, Хумрайса, бас, йўлинг вайрон, тополмайсан кимлигингни. Изҳор учун сўзин олсанг, шоир сендан олмагач пул, Ўшал пулга сен ёр учун, баҳор учун шайлагин гул! Нозик хилқат вакиллари бўлмиш опа-сингилларим, қадрдонларим, сизларни ва яқинларингизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий табриклайман. Абдулазиз РУСТАМ ўғли