TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
ДУНЁГА КЕРАК... Инсонни инсон деб атагин-қўйгин, Ҳар кимнинг яхши-ю ёмони бордир. Маломат қилмакка тилингни тийгин, Ёмоннинг бир яхши томони бордир. Зероки сарҳисоб этма савобин, Майлики, гуноҳдан жавони бордир. Ҳар ким ўз қилмишин берар жавобин, Амали бад бўлса, товони бордир. Тиланма, Худодан душманингга дард, Умрининг аталган омони бордир. Бўлса-ки, нотавон гар тегмаса гард, Дунёга керакли томони бордир. Наздингда расвонинг омади келса, Тақдирда битикли замони бордир. У сенга бир умр ёқмайин ўлса, Худога бир ёққан томони бордир! Абдулазиз РУСТАМ ўғли