TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1014

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,260Število ogledov
Objavljeno21. feb.21. 02. 2026, 05:01
Vsebina

Vsebina objave

ҲИРОТ – ҚАДИМИЙ ШАҲАР ҲИРОТ – Афғонистон ғарбидаги тарихий вилоят ва унинг маъмурий маркази. Ўрта Осиё ҳамда тарихий Хуросоннинг қадимий шаҳарларидан бири. “Бобурномада” кўпинча Ҳирий шаклида қайд қилинади. Ҳирот номи милоддан аввал ҳам маълум бўлган. Сосонийлар даврида йирик шаҳарга айланган. 1221/22 йилларда Чингизхон қўшинлари шаҳарни вайрон қилган. 1381 йилдан бошлаб Амир Темур давлати таркибидаги Хуросон вилояти/мулкининг маркази бўлган. Шоҳрух мирзо ҳукмдорлиги даври (1397)дан Ҳирот бир аср давомида Темурийлар давлатининг пойтахти бўлади ва жуда тараққий этади. 1863 йилдан Афғонистон давлати таркибига кирган. Ҳиротда Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Лутфий, Муҳаммад Солиҳ, Мирхонд, Ҳилолий, Беҳзод каби олим, фузало ва мусаввирлар яшаб, ижод қилган. .... Ҳирот транспорт чорраҳаси ва Афғонистон ҳалқа йўлининг таркибий қисми ҳисобланади. Шунингдек, Марказий Осиёни Эрон темир йўл тизими, Форс кўрфази ва Араб денгизидаги портлар билан боғловчи муҳим бўғин ҳамдир. 👉🏻батафсил танишиш учун Бобоқулов И.И. Афғонистон. Луғат – маълумотнома – Тошкент: "Complex Print", 2021. 👉🏻@uz_sfa