TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1017

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,260Število ogledov
Objavljeno22. feb.22. 02. 2026, 05:03
Vsebina

Vsebina objave

КУРАШЧАН ХУДОСИЗЛАР ИТТИФОҚИ (Союза воинствующих безбожников) 1925 йил апрелида Совет Иттифоқида динга қарши курашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида “Курашчан худосизлар иттифоқи” номли оммавий жамият тузилади. Бу ташкилот оддий мафкуравий бирлашма эмас, балки муассасалар, ташкилотлар, ўқув юртлари, колхозлар ва ҳатто ҳарбий қисмларда ҳам қуйи бўлинмалар ташкил қилиб, улар орқали кундалик атеистик ташвиқот олиб борган. Шу жараён тез орада Ўзбекистонга ҳам ёйилади. Ўзбекистон ССРда диний мафкурага қарши кураш янада кучайтирилади. Бу сиёсат амалда ҳам кўрина бошлайди: 1929 йили Тошкентда динга қарши тарғибот музейи очилади, қишлоқ чойхоналарида махсус атеистик бурчаклар ташкил этилади. Шунингдек, Ўзбекистонда иттифоқнинг ўз матбуот нашрлари ҳам пайдо бўлади – 1928 йилдан “Худосизлар” журнали, 1939 йилдан эса “Худосиз” газетаси чиқарила бошлайди. Бироқ Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан давлатнинг динга муносабати ўзгаради ва “Курашчан худосизлар иттифоқи” фаолияти тўхтатилади. Кейинчалик, 1947 йилга келиб, бу тузилма “Бутуниттифоқ сиёсий ва илмий билимларни тарқатиш жамияти”га айлантирилади (1963 йилдан – “Билим” жамияти). Расман номи ўзгарган бўлса-да, унинг моддий базаси ва атеистик тарғибот билан шуғулланган мутахассислари янги жамият таркибига ўтгани учун, амалда мафкуравий йўналиш деярли ўзгармай қолган. P.S.: Коммунистик мафкура доирасида дин жамиятни социалистик қайта қуришга тўсқинлик қилувчи омил сифатида баҳоланган. Шу сабабли давлат динга қарши курашни тасодифий эмас, балки махсус ташкилотлар ва оммавий тарғибот орқали тизимли равишда йўлга қўйган. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa