Vsebina objave
📌Омбудсман (шведча ombudsman – бирон киши манфаатларининг вакили) – инсон ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилиш учун махсус сайланадиган (ёки тайинланадиган) мансабдор шахс. 🔹 Омбудсман турли маъмурий органлар, айрим давлатларда эса хусусий шахслар ва бирлашмалар фаолиятида инсон ҳуқуқлари таъминланишини назорат қилади. 🔹 У прокуратурадан фарқли равишда нафақат қонунийлик, балки самарадорлик, мақсадга мувофиқлик ва адолат нуқтаи назаридан ҳам текширув олиб боради. 🔹 Кўплаб мамлакатларда ҳар бир фуқаро омбудсманга бевосита мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. 🔹 Омбудсман аниқланган камчилик ва суиистеъмоллар бўйича тегишли орган ёки мансабдор шахсга уларни бартараф этиш юзасидан таклиф киритади. 🔹 Агар таклифлар бажарилмаса, омбудсман суд органлари ёки парламентга мурожаат қилиши мумкин. 🔹 Омбудсман фуқароларнинг шикоятлари асосида ҳам, ўз ташаббуси билан ҳам иш олиб боради. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈