Vsebina objave
2026 йил 11 февраль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев конституциявий референдум ўтказиш тўғрисида фармон имзолади. Референдум жорий йилнинг 15 март куни ўтказилиши режалаштирилган. Унда 12,4 миллиондан ортиқ сайловчи иштирок этиши кутилмоқда, шунингдек, ташкилий ишлар учун 20,8 миллиард тенге (тахминан 42 миллион АҚШ доллари) сарфланиши режалаштирилган. Қозоғистон янги Конституция лойиҳасида амалдаги (1995 йилда қабул қилинган) Конституциянинг қарийб 84 фоиз қисмига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда. Лойиҳага кўра, янги Конституция 96 моддадан иборат бўлиб, сиёсий тизимни модернизация қилиш, ўлим жазосини бекор қилиш, рақамли ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, шунингдек экология ва сув хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратиш каби йўналишларни қамраб олади. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈