Vsebina objave
Парламент “Қурултой” деб ўзгартирилади Қозоғистонда 2026 йил 15 март куни ўтказиладиган референдумда янги Конституция маъқулланса, у 2026 йил 1 июлдан кучга кириши кутилмоқда. Шу билан амалдаги икки палатали парламент – Мажлис (98 депутат) ва Сенат (50 депутат) ваколатлари тугатилади. Янги Конституция лойиҳасига кўра, Сенат бекор қилиниб, бир палатали парламент – “Қурултой” ташкил этилади. Қурултой 145 нафар депутатдан иборат бўлиб, улар 5 йил муддатга пропорционал тизим (партия рўйхатлари) асосида сайланади. Парламент таркибида кўпи билан 8 та қўмита фаолият юритиши режалаштирилган. Партия рўйхатларида ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун 30 фоиз квота жорий этилиши таклиф қилинмоқда. Шунингдек, вице-президент лавозимини жорий этиш орқали ҳокимият ўтиш жараёнини соддалаштириш ва парламент фаолият юритмайдиган ҳолатларда президентга қонун чиқариш ҳуқуқини бериш масаласи ҳам кўзда тутилган. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈