Vsebina objave
ҚУРУЛТОЙ Қурултой (туркий-мўғулча – хурултай) – туркий ва мўғул халқлари тарихида қадимдан мавжуд бўлган кенгаш, мажлис ва съездларнинг умумий номи ҳисобланади. У асосан давлат бошқаруви, ҳарбий масалалар ва муҳим сиёсий қарорларни муҳокама қилиш учун чақирилган. Туркий халқларда қурилтой ўтказиш анъанаси жуда қадимий бўлиб, у Эфталийлар ва Турк хоқонлиги даврларида шакллангани, камида 1500 йиллик тарихга эга экани қайд этилади. Айрим манбаларда эса Ҳун хоқонлиги даврида ҳам қурилтойлар ўтказилгани тилга олинади. Салжуқийлар ва Усмонлилар давлатида қурилтой султонларни сайлаш ва муҳим давлат масалаларини ҳал этиш майдони сифатида хизмат қилган. Мўғуллар давлатида – Чингизхон ва унинг ворислари даврида – қурилтой ҳокимият бошқарувининг энг олий шаклига айланган. Амир Темур ва темурийлар даврига келиб эса қурилтойлар аниқ тартиб ва мукаммал тузилишга эга бўлган сиёсий анъана сифатида ривожланган. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈