Vsebina objave
2026 йил феврал ойида Сиёсий фанлардан бўлиб ўтган ҳимоялар тўғрисида маълумот. Тўйчиева Раъно Алмаматовнанинг “Замонавий халқаро муносабатлар тизимида Ҳиндистон ташқи сиёсий стратегияси” мавзусида сиёсий фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Илмий кенгашнинг 2026 йил 21 февраль кунида бўлиб ўтди. Отажонов Элёр Ахаджон ўғлининг “Маъмурий ислоҳотлар ва уларнинг жамиятни трансформациялашдаги роли (миллий ва Шарқ мамлакатлари тажрибалари таҳлили)” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Илмий кенгашнинг 2026 йил 21 февраль кунида бўлиб ўтди. Дуланов Ботир Эрқуловичнинг “Янги Ўзбекистонда миллий ўзликни англаш диалектикаси” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат сиёсати ва бошқаруви Академияси қошидаги Илмий кенгашнинг 2026 йил 6 февраль кунида бўлиб ўтди. Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈