Vsebina objave
Наврўз айёмида осмонимиз узра хилпираган Амир Темур салтанати байроғи – бу шунчаки тарихий рамз эмас. Бу – бизнинг кимлигимизни, қайси буюк илдизлардан озуқа олишимизни эслатадиган муқаддас сиёсий рамздир. Ўзбек давлатчилиги тарихида тамғалар, герблар ва муҳрлар алоҳида ўрин тутган. Айниқса, Соҳибқирон Амир Темур даврида рамзлар орқали давлат қудрати, адолат ва тартиб ғояси мустаҳкам ифода этилган. Унинг уч ҳалқали тамғаси — нафақат ҳокимият белгиси, балки чуқур маънога эга тимсолдир. Тарихчилар ёзишича, бу уч ҳалқа дунёнинг уч қитъасига ҳукмронликни, айрим талқинларда эса ўтмиш, ҳозир ва келажак бирлигини англатади. Яна бошқа қарашларда у куч, барқарорлик ва ҳаёт рамзи ҳисобланган. Аммо қайси талқинни олмайлик – бу белги буюклик, ирода ва адолат ғоясини мужассам этган. P.S.: Бугун ушбу байроқнинг яна осмонимизда хилпираши – бу тарихга қайтиш эмас, балки ўзлигимизни англашдир. Бу – миллий ғуруримизни уйғотадиган, қалбимизда фахр туйғусини кучайтирувчи улкан рамз. Биз ана шундай буюк давлатчилик анъаналари ворисларимиз. Шуни ҳис қилиш, шу руҳ билан яшаш – келажакка ишонч билан қадам ташлаш демакдир. ✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa