TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1200

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi869Število ogledov
Objavljeno27. mar.27. 03. 2026, 03:33
Vsebina

Vsebina objave

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида икки мамлакат санъаткорлари иштирокидаги анъанавий концертни биргаликда томоша қилдилар. Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини узоқ ўтмишга бориб тақаладиган муносабатлар, муштарак маънавий ва диний қадриятлар, анъаналар ҳамда бой маданий мерос боғлаб туради. Ҳар икки мамлакатда ҳам асрлар давомида шаклланиб келган дўстлик, ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик анъаналари асраб-авайланиб, бойиб бормоқда. Ушбу маданий тадбир бунинг яққол тасдиғи бўлди. Концерт дастурида биродар халқларимизнинг бетакрор ва бой маданиятини акс эттирувчи миллий мусиқа ва саҳна санъатининг энг сара асарлари ижро этилди. Ўзбекистон ва Тожикистон санъаткорлари ҳамда ансамблларининг биргаликдаги чиқишлари ўзаро англашув, маънавий яқинлик ва фаол маданий мулоқот рамзи бўлди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa