TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1214

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi848Število ogledov
Objavljeno30. mar.30. 03. 2026, 03:01
Vsebina

Vsebina objave

29 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбатда Яқин Шарқ минтақасида кечаётган кескин вазият, қарама-қаршиликлар тобора авж олаётгани томонларни жиддий хавотирга солаётгани қайд этилди. Бундай хатти-ҳаракатларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва уларни тўлиқ бартараф этиш нафақат бу ердаги давлатларнинг манфаатларига, балки глобал барқарорликни таъминлаш мақсадларига хизмат қилиши таъкидланди. Ўзбекистон Президенти ҳозирда ушбу мамлакатда Умра амалларини бажараётган фуқароларимизга кўрсатилаётган амалий кўмак ва яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар учун Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Аъло Ҳазратлари ва Валиаҳд шаҳзодага алоҳида миннатдорлик изҳор этди. Ўз навбатида, Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Ўзбекистон Президенти томонидан билдирилган самимий хайрихоҳлик ва дўстона қўллаб-қувватловни юксак қадрлашини маълум қилди. Икки ва кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш учун олий даражадаги мулоқотларни ва мувофиқлаштирилган қўшма саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олинди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa