TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
Қиролларга ўрин йўқ АҚШ бўйлаб шаҳарларда Donald Trump маъмуриятига қарши «Қиролларга ўрин йўқ» шиори остида кенг кўламли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бу акцияларнинг учинчиси бўлиб, аввалгилари миллионлаб иштирокчиларни жамлаган эди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, намойишлар президент юритаётган сиёсатга қарши қаратилган. Хусусан, Эрон билан боғлиқ ҳарбий ҳаракатлар, федерал даражада иммиграция назоратининг кучайтирилиши ҳамда яшаш харажатларининг ошиб бораётгани норозиликка сабаб бўлмоқда. «Трамп бизни золим каби бошқармоқчи. Аммо бу Америка — бу ерда ҳокимият ўзини “қирол” деб билганлар ёки уларнинг миллиардер тарафдорларига эмас, халққа тегишли», — дея маълум қилди ташкилотчилар. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa