Vsebina objave
ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ ЯНГИ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ (I-ҚИСМ) Ушбу илмий тўпламда давлат сиёсати ва бошқарувини модернизация қилиш, давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини оширишга бағишланган илмий мақолалар жамланган. Тўпламда асосий эътибор давлат хизматида кадрлар сиёсати, раҳбар кадрлар тайёрлаш, менторлик ва аутсорсинг механизмлари, шунингдек, бошқарувда замонавий усуллар ва инновацион ёндашувларга қаратилган. Шу билан бирга, фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик назорати, ёшлар сиёсати, гендер масалалари, хавфсизлик сиёсати, маҳаллий бошқарув ва давлат–жамият ўзаро ҳамкорлиги каби йўналишлар кенг ёритилган. Конференция материаллари сиёсатшунослар, давлат бошқаруви ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаси мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. Масъул муҳаррир: И. Исламов – тарих фанлари доктори, профессор 👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa