TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
Bild нашри маълум қилишича, Эрон ракета захираларини АҚШнинг ҳатто энг кучли бункербузар бомбалари ҳам таъсир қила олмайдиган мустаҳкам ерости бункерларида яширмоқда. Ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, ерости базалари Эронга ҳатто ҳужумлар вақтида ҳам ракета арсеналини сақлаб қолиш имконини беради. Уларнинг баҳолашича, кўплаб объектлар тоғлар ичида шунчалик чуқур жойлаштирилганки, АҚШнинг энг кучли бункербузар бомбалари ҳам уларни йўқ қилишни кафолатлай олмайди. Бундай мажмуалар ичида омборлар, йиғиш ҳудудлари ва яширин учириш чиқишлари бўлиши мумкин. Кам сонли вариантлардан бири — кириш жойларига зарба бериш орқали базалар фаолиятини вақтинча тўсиб қўйиш. Аммо бу қанчалик самарали экани номаълум. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa