Vsebina objave
СИЁСАТНИНГ ЯНГИ ТРЕНДЛАРИ (II-ҚИСМ) Ушбу илмий тўпламда давлат сиёсати ва бошқарувини модернизация қилиш, айниқса рақамли трансформация шароитида давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга бағишланган илмий мақолалар жамланган. Тўпламда рақамли сиёсат, электрон ҳукумат, сунъий интеллект ва замонавий бошқарув усуллари, шунингдек, давлат хизматида кадрлар сиёсати ва раҳбар кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар ва рақамли коммуникацияларнинг сиёсий жараёнларга таъсири, киберхавфсизлик, ахборот хавфсизлиги каби йўналишлар ёритилган. Конференция материаллари сиёсатшунослар, давлат бошқаруви ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаси мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. Масъул муҳаррир: И. Исламов – тарих фанлари доктори, профессор 👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa