Vsebina objave
Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим, фан ва инновациялар тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Олий таълим тизимида натижага йўналтирилган молиялаштириш механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда. Хусусан, 2027 йилдан бошлаб олий таълим ташкилотларини уларнинг миллий рейтингдаги натижаларига кўра молиявий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Бунда университетлар таълим сифати, илмий фаолият, халқаро ҳамкорлик, рақамлаштириш ва битирувчилар бандлиги каби мезонлар асосида баҳоланади. Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун олийгоҳларга ажратиладиган маблағлар миқдорини шакллантиришда ҳам янги ёндашувлар таклиф этилди. Эндиликда таълим йўналишининг мураккаблиги, меҳнат бозори эҳтиёжлари, университет рейтинги, ҳудудий омиллар ва профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш каби кўрсаткичлар инобатга олинади. Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa