Vsebina objave
P.S.: Ўзбекистонда қисқа вақт ичида амалга оширилган ишлар натижаларини қуйидаги рақамларда кўриш мумкин. Бу эса мамлакатимиз қудратини янада оширишга хизмат қилади. Ўзбекистонда умумий баҳоси тахминан 3 триллион долларга тенг 2 минг 500 дан ортиқ кон ва 3 мингдан зиёд истиқболли майдонлар аниқланган; Бугунги кунга қадар 1 минг 458 та фойдали қазилма объекти онлайн аукцион орқали сотилди. Бунинг ҳисобидан давлат бюджетига 1 триллион сўмдан зиёд маблағ тушди, 100 мингга яқин юқори даромадли янги иш ўринлари яратилди; 2016-2025 йилларда 1 минг 900 дан зиёд янги конлар очилди. 2016 йилда тасдиқланган уран захираларимиз 97 минг тоннани ташкил этган бўлса, ўтган даврда яна 16 та янги кон аниқланиб, захира 140 минг тоннага етказилди. Яқинда Олмалиқда йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга бўлган янги мис бойитиш фабрикасини ишга тушди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида олтин ишлаб чиқаришни – 1,5 баробар, кумушни – 3 карра, мисни – 3,5 марта, уран, темир ва кўмирни – 3 ҳисса ошириш мақсад қилинган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa