Vsebina objave
Президентимиз 6 апрель куни мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. • аскарлар учун ҳарбий қисмларда абитуриентларни тайёрлаш курслари ташкил этилиб, олийгоҳларнинг кириш имтиҳонларига тайёрлаш тизими йўлга қўйилади; • олий таълим муассасаларига қабул қилинган аскарлар ҳарбий факультетлар талабаларига тенглаштирилиб, ўқишни тамомлагандан сўнг уларга захирадаги лейтенант ҳарбий унвони берилади; • давлат ташкилотларига ишга кириш истагини билдирган ёшларга эса Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида 10 фоизлик имтиёз баллари қўшиб берилади; • ҳар йили Қуролли Кучларнинг барча тоифадаги ҳарбий хизматчилари ўртасида тўрт босқичли “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови ўтказилади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa