Vsebina objave
Эрон оммавий ахборот воситаларига кўра, Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатишга рози бўлган. Бу қарор икки ҳафталик муддатга тааллуқли экани айтилади. Маълумотларга кўра, ушбу келишув доирасида: • Исроил ҳам Эронга қарши ҳужумларни амалга оширмаслиги, • Эрон эса Ормуз бўғозини қайта очиши мумкинлиги билдирилган. Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши бу ҳолатни ўз позициясининг устунлиги сифатида баҳолаб, АҚШ томони айрим шартларга рози бўлганини маълум қилган. Clash манбаси келтирган маълумотларга кўра, ушбу шартлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: • ўзаро ҳужум қилмаслик мажбурияти, • Эроннинг Ормуз бўғози устидан назоратини сақлаб қолиши, • уранни бойитишга рухсат берилиши, • санкцияларни бекор қилиш масалалари, • халқаро ташкилотлар қарорларини қайта кўриб чиқиш, • АҚШ қўшинларини минтақадан чиқариш, • ҳамда барча фронтлардаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш. Бироқ ушбу маълумотлар ҳозирча мустақил манбалар томонидан тўлиқ тасдиқлангани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Шунингдек, Axios нашри хабар беришича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларнинг биринчи босқичи 10 апрель куни Покистон пойтахтида ўтказилиши режалаштирилган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa