Vsebina objave
«Амир Темур империяси» Таниқли олим, сиёсий фанлар доктори, профессор Тўлқин Алимардоновнинг «Амир Темур империяси» номли асарининг тўлдирилган 2-нашри чоп этилди. Ушбу китобда давлат бошқарувининг ўзига хос услублари, сиёсий ёндашувлари ва илгари кам ўрганилган жиҳатлари кенг ёритилган. Асар бошқа шу йўналишдаги тадқиқотлардан сиёсий-фалсафий таҳлил ва чуқур талқинлари билан ажралиб туради. Китоб Амир Темур империясининг ижтимоий-сиёсий ҳамда маданий асосларини тадқиқ этишга бағишланган. Унда Амир Темур империясининг моҳияти, бой маданий мероси, Соҳибқироннинг давлат бошқарув тизими, ҳокимият юритиш тартиблари, сиёсий манфаатлар мувозанати, ҳуқуқий муносабатлар, дин ва ҳокимият ўртасидаги уйғунлик, шунингдек миллий ва умуминсоний қадриятлар масалалари атрофлича ёритилган. 📚 Мазкур асар илмий изланувчилар, талабалар ва тарих ҳамда сиёсатга қизиқувчи кенг китобхонлар учун муҳим манба ҳисобланади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa