TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
Президентимиз Бухорога сафари чоғида шаҳарнинг янги аэропортини барпо этиш лойиҳаси билан танишди. Бухоро янги аэропортини барпо этиш учун шаҳар ташқарисидан жами 370 гектар ер майдони ажратилган.👍 Лойиҳа доирасида аэропортга олиб борувчи автомобиль йўли ҳам қурилмоқда. Унинг умумий узунлиги 23,8 километрни ташкил этиб, шундан 2,7 километри мутлақо янги йўл, Шунингдек, йўл бўйида 2 та йўл ўтказгич, 9 та ер ости пиёдалар ўтиш жойи ва 8 та кўприк барпо этилиши назарда тутилган. 👍 Соатига 1200 нафар йўловчига юқори даражада хизмат кўрсатиш қувватига эга қурилаётган аэровокзал мажмуаси Бухоронинг ривожига хизмат қилади.👍 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa