TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1286

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,340Število ogledov
Objavljeno12. apr.12. 04. 2026, 04:01
Vsebina

Vsebina objave

12 апрел Космонавтика куни 1961 йил 12 апрель куни Юрий Гагарин инсоният тарихида биринчи бўлиб космосга парвоз қилди. У Восток-1 кемасида Байконур космодромидан учиб, Ер атрофида бир марта айланиб чиқди ва Саратов вилоятига муваффақиятли қўнди. P.S.: СССР даврида Юрий Гагарин нафақат илмий ютуқ рамзи, балки кучли идеологик образга айлантирилди. Унинг 1961 йилда инсон сифатида биринчи марта космосга парвози орқали социалистик тизимнинг устунлиги сифатида талқин қилинди. Давлат тарғиботи Гагаринни оддий халқ фарзанди, камтар, жасур ва ватанпарвар қаҳрамон сифатида кўрсатди. Газеталар, журналлар, плакатлар ва фильмларда унинг образи доимий равишда ёритилиб, у бутун дунёга СССРнинг илмий ва технологик кучини намоён этувчи шахс сифатида тақдим этилди. Бу жараён СССР учун катта сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатнинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилди. Космик ютуқлар орқали СССР ўзини илғор давлат сифатида кўрсатиб, ғоявий рақобатда устунликка эришишга ҳаракат қилган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa