Vsebina objave
Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти –ОПЕК ОПЕК (инг. OPEC – The Organization of the Petroleum Exporting Countries - Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) – нефть қазиб олишни ва аъзо мамлакатларнинг нефть экспорти сиёсатини мувофиқлаштирувчи ҳамда аъзо мамлакатлар манфаатларини ҳимоя қиладиган халқаро товар ташкилоти. Ташкилот расман 1960 йилда Венесуэла ташаббуси билан Бағдод конференциясида ташкил этилган. Низоми 1961 йилда Каракасда (Венесуэла) қабул қилинган ва кейинчалик кўпгина ўзгартиришлар киритилган. Эрон, Ироқ, Қувайт ва Ливия муассис давлатлар ҳисобланади. Жазоир, Венесуэла, Габон, Индонезия, Ироқ, Эрон, Ливия, Қатар, Кувайт, Нигерия, БАА, Саудия Арабистони ва Эквадор аъзо мамлакатлар ҳисобланади. ХХ асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмида бу ташкилотга кирмайдиган мамлакатлар ва Саудия Арабистонидан нефть таклифининг ўсиши натижасида ОПЕКнинг таъсири кескин пасайди. Ҳозирги халқаро иқтисодий муносабатларда таъсир доираси ҳамон кучли. Ташкилотнинг олий органи йилига 2 марта чақириладиган конференция бўлиб, унда иштирокчи мамлакатларнинг ишлаб чиқариш стратегияси ва нархлар кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Идораси Венада (Австрия) жойлашган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa