TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1312

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,580Število ogledov
Objavljeno16. apr.16. 04. 2026, 06:02
Vsebina

Vsebina objave

“КАТТА МАРКАЗИЙ ОСИЁ” “КАТТА МАРКАЗИЙ ОСИЁ” (Greater Central Asia, Большая Центральная Азия) – таниқли америкалик олим, Жонс Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти директори Фредерик Старр томонидан ишлаб чиқилган ва илгари сурилган геосиёсий концепция. Унинг доирасида Афғонистон Марказий Осиё минтақасининг ажралмас таркибий қисми сифатида кўрилади. АҚШнинг “Катта Марказий Осиё”даги стратегик мақсадлари давлат институтлари ва минтақавий иқтисодиётни мустаҳкамлаш, демократик сиёсий тизимларни рағбатлантириш, минтақа транспорт инфратузилмасини ҳамда континентал савдони ривожлантириш тарзида белгиланади. Катта Марказий Осиёнинг ҳамкорлиги ва ривожланиши бўйича шерикчилик минтақавий форумини тузиш ушбу мақсадларга эришишнинг муҳим воситаси сифатида қаралади. Россия ва Хитой форум доирасида кузатувчи, Ҳиндистон ва Туркия каби давлатлар унинг “табиий иштирокчилари” сифатида кўрилади. Айрим мутахассислар мазкур концепциянинг асл мақсадини АҚШнинг РФ ва ХХР каби геосиёсий рақибларини Марказий Осиё минтақасига нисбатан таъсир доираси ва монополиясини камайтиришда деб билдилар. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри. – Тошкент: Олий мактаб, 2025 – 173 б. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa