TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1320

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,160Število ogledov
Objavljeno17. apr.17. 04. 2026, 05:49
Vsebina

Vsebina objave

Қўшилмаслик ҳаракати хақида эшитгансиз-ми?👨🏻‍🎓 Қўшилмаслик ҳаракати – ҳарбий-сиёсий блоклар ва гуруҳларда қатнашмасликни ўз ташқи сиёсатининг асосий йўли деб эълон қилган мамлакатларни бирлаштирувчи ҳаракат. Қўшилмаслик ҳаракати “совуқ уруш” йилларида АҚШ ёки ССРИ таъсирига қарши туриш мақсадида, 1961 йил сентябрда Белграддаги конференцияда тузилган. Унинг таркибига НАТОга ёки Варшава келишувига аъзо бўлишни истамаган Югославия, Ҳиндистон ва Миср каби йирик давлатлар кирган. Ҳозирда Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий блокларга киришни истамаган 120 га яқин давлатни ўзида бирлаштириб, 17 давлат ва 10 та халқаро ташкилот кузатувчи мақомига эга ҳисобланади. Қўшилмаслик ҳаракатида қатнашувчи давлатлар 1961 йилда “Қўшилмасликнинг беш тамойили”ни эълон қилганлар. Улар: • турли тузумдаги давлатлар билан тинч-тотув яшаш, қўшилмаслик; • халқларнинг мустамлакачиларга қарши қаратилган миллий озодлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш; • буюк давлатлар ўртасидаги низоларга тааллуқли ҳарбий иттифоқларда қатнашмаслик; • ҳарбий келишувларда қатнашмаслик; • ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базаларни жойлаштирмаслик. Қўшилмаслик ҳаракатининг 60 йиллик юбилей саммити 2020 йил 11-12 октябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтди. Унда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қатнашди. Мазкур саммитда Ҳаракатнинг замонавий дунёда давом этаётган аҳамияти, унинг тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланиш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролининг ортиши муҳокама қилинди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa