TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1321

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,140Število ogledov
Objavljeno17. apr.17. 04. 2026, 07:56
Vsebina

Vsebina objave

АМИР ТЕМУР – ЎЗБЕК ТИЛИ ШАКЛЛАНИШИГА ЗАМИН ЯРАТГАН Кўпинча она тилимиз ривожини фақат Алише Навоий номи билан боғлаймиз. Албатта, бу тўғри. Аммо бу жараён анча олдин – Амир Темур даврида бошланганини унутмаслигимиз керак. Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейида Амир Темур даврига оид оғирлиги 11,2 тонна бўлган машҳур битиктош сақланади. У 1937 йилда Марказий Қозоғистоннинг Улуғтоғ ҳудудидан топилган. Бу ёдгорликда Соҳибқироннинг Дашти Қипчоққа юриши ҳақида қуйидаги ёзув битилган: “Тарих етти юз тўқсон учта, қўй йили ёзнинг ора ойи Туроннинг султони Темурбек икки юз минг черик била ислом учун Тўхтамишхонни(нг) хониға йуриди. Бу ерга етиб, белгу бўлсун теб бу йўбани қўпарди. Тангри нусрат бергай, Иншаоллоҳ. Тангри эл кишига раҳмат қилгай, Бизни дуо била ёд қилғай” Ушбу сатрлардан бир неча муҳим хулосалар келиб чиқади. Биринчидан, Амир Темур ўзини “Турон султони” сифатида англаган ва таъкидлаган. Иккинчидан, юришни ислом манфаатлари йўлида олиб борганини таъкидлаган. Учинчидан, давлат бошқарувида адолат ва халқ дуосини асосий мезон деб билган. Бу ҳолат ўша даврда араб тилининг диний ва маънавий мақоми юксак бўлганини, туркий тил эса давлатчилик ва ҳарбий муҳитнинг асосий мулоқот воситаси сифатида қўлланганини кўрсатади. Бу матн мумтоз ўзбек тилида ёзилган муҳим манба ҳисобланади. Шунингдек, Амир Темур даврига оид туркий тилда ёзилган 10 дан ортиқ ҳужжатлар, ёрлиқлар ва бошқа давлатларга юборилган мактублар ҳам мавжуд. Амир Темур ўзбек тилига “сиёсий Ватан” берган бўлса, Алишер Навоий унга “маданий Ватан” бахш этди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa