Vsebina objave
ЛЕНИН ҲАР БИР ЧЎНТАККА КИРГАН ДАВР СССРда Ленин нафақат ҳайкалларда ёки китобларда, балки одамлар қўлидаги тангаларда ҳам яшаган. Миллионлаб нусхада зарб этилган юбилей тангалари орқали унинг сурати деярли ҳар бир хонадонга кириб борган. Энг машҳур Ленин ва совет рамзли тангалардан айримлари: — 1 рубль, 1970 йил — Ленин таваллудининг 100 йиллиги 100 000 000дона; — 1 рубль, 1985 йил — В.И. Ленин (1870–1924) 2 000 000 дона; — 50 копеек, 1967 йил — Совет ҳокимиятининг 50 йиллиги 50 000 000 дона — 1 рубль, 1967 йил — Октябрь инқилобининг 50 йиллиги 60 000 000+ дона — 1 рубль, 1977 йил — Октябрь инқилобининг 60 йиллиги 5 000 000+ дона Фақат шу машҳур юбилей тангаларнинг ўзи 220 миллиондан ортиқ нусхада зарб қилинган. Барча СССР юбилей ва хотира тангаларини қўшганда эса умумий тираж 500 миллион донадан ҳам ошади. PS.: СССРда танга пул фақат тўлов воситаси эмас, балки мафкуравий тарғибот қуроли ҳам бўлган. Ленин сурати орқали давлат ўз рамзини ҳар бир чўнтакка, ҳар бир хонадонга олиб кирган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa