TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1334

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,110Število ogledov
Objavljeno20. apr.20. 04. 2026, 05:00
Vsebina

Vsebina objave

📌 Гитлер ва Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қисқача фактлар Адольф Гитлер бошчилигидаги нацист Германияси 1939-йил 1-сентябрда Польшага ҳужум қилиб, Иккинчи жаҳон урушига старт берди. Шу уруш инсоният тарихидаги энг қонли қирғинлардан бирига айланди. ⚔️ Уруш 6 йил давом этди ва 72 давлатни қамраб олди. Жангларда ва қирғинларда тахминан 62 миллион инсон ҳалок бўлди. Бу уруш СССРдан 27 млн киши ўлимига сабаб бўлди. 🔥 Гитлер тезкор уруш режаси билан Европани эгаллашни мақсад қилди. Франция, Польша, Норвегия ва бошқа давлатлар босиб олинди. Аммо 1941-йилда СССРга ҳужумдан кейин Германия икки фронтда уруш олиб боришга мажбур бўлди. 🏚 1945-йил май ойида Совет қўшинлари Берлинни эгаллади. Гитлер эса бункерида ўз жонига қасд қилди. Шу билан нацист режимининг охири бошланди. 🕊 Бу уруш инсониятга катта сабоқ бўлди: тажовуз, миллатчилик ва диктатура охири фақат вайронагарчиликка олиб келади. P.S. Уруш бошланган пайтда юртимиз аҳолиси 6 миллион 551 минг нафарни ташкил этган. Ўзбекистондан 1 миллион 951 мингга яқин инсон фронтга сафарбар этилган. Демак, ҳар уч нафар ўзбекистонликдан бири қўлига қурол олиб, фашизмга қарши жанг қилган. 538 минг нафар Ўзбекистон фуқароси урушда ҳалок бўлган 🤲🏼, 158 мингдан ортиқ ҳамюртимиз эса бедарак кетган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa