Vsebina objave
Марказий Осиё халқаро институти Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) – хавфсиз, фаровон ва барқарор Марказий Осиё учун умумий қадриятлар ва умумий манфаатлар асосида ҳамкорлик орқали тинчлик ҳамда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган давлат илмий тадқиқот ташкилоти. Институт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилда ташкил этилган. Институт ўз фаолиятини бошлаганидан буён барча Марказий Осиё давлатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга бағишлаб келмоқда. МОХИнинг устувор тадқиқот йўналишлари: • минтақадаги сиёсий ва ижтимоий динамика, хавфсизлик ва барқарорлик; • транспорт тармоқларини диверсификatsiя қилиш ва минтақани хорижий бизнес ҳамда инвестициялар учун жозибадор қилиш орқали иқтисодий барқарорлик ва минтақавий боғланиш; • сувни бошқариш муаммолари, иқлим ўзгаришининг та'сири ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; • тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш, минтақада гуманитар фанларни ривожлантириш. Марказий Осиё халқаро институти МО+Япония, МО+Корея, МО+АҚШ, МО+Россия, МО+Ҳиндистон, МО+Италия, МО+Хитой, МО+Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши, МО+ЙИ, МО+Германия каби асосий давлатларни ўз ичига олган C5+1 форматлар доирасида фаол ҳамкорлик олиб боради. Ушбу платформалар мунтазам мулоқот ташаббуслари орқали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, Институт Марказий Осиё ва ундан ташқаридаги етакчи тадқиқот ташкилотлари билан кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга, шунингдек, Марказий Осиёни ўрганишга эътибор қаратувчи олимлар, тадқиқотчилар ҳамда экспертлар ўртасида доимий мулоқотни давом эттиришга кўмаклашади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa