TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1341

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,230Število ogledov
Objavljeno21. apr.21. 04. 2026, 06:03
Vsebina

Vsebina objave

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси – Орол денгизи ҳавзасида экологик инқирозга барҳам бериш ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш мақсадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳамкорлигида 1993 йилда тузилган минтақавий ташкилот. 1999 йилда Марказий Осиё давлатлари томонидан “Оролни қутқариш халқаро жамғармаси мақоми ва уни ташкил этиш тўғрисида”ги битим имзоланди. Таъсисчи давлатлар ушбу жамғармага навбатма-навбат уч йил муддатга раислик қилади ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари навбати билан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Президенти этиб сайланади. 2008 йилда унга БМТ Бош ассамблеясида кузатувчи мақоми берилган. Ўтган даврда ОҚХЖ доирасида минтақада мураккаб сув хўжалиги масалаларини ҳал этиш, сув тақсимоти, Орол денгизи ҳавзасида сув ресурсларини биргаликда бошқариш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик борасида қатор шартномалар ҳамда битимлар имзоланди. ОҚХЖ ташкилий тузилмаси қуйидаги таркибий элементлардан иборат: • Ижроия қўмита (филиаллари Марказий Осиёнинг барча давлатларида мавжуд); • Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссия (ДСХМК); • “Амударё” ва “Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги ташкилотлари (БВО); • Туркманистондаги Чўлларни ўрганиш институти қошидаги илмий-аҳборот маркази. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa