TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1358

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,320Število ogledov
Objavljeno24. apr.24. 04. 2026, 08:01
Vsebina

Vsebina objave

Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги дастури Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CAREC) – бу иштирокчи мамлакатлар минтақаларини транспорт, энергетика, савдо ва бошқа соҳаларда биргаликда ривожлантириш мақсадига эга бўлган халқаро ташкилот. У 1997 йилда ташкил этилган ва 2001 йилда Осиё тараққиёт банки CAREC котибияти функцияларини бажаришни бошлаган. Минтақавий уюшманинг шиори: “Яхши қўшнилар – яхши шериклар – яхши истиқболлар”. 1997 йилда Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти ҳудудларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни бошладилар. 1998 йилда Тожикистон бу ташаббусга қўшилди. 2001 йилда Осиё Тараққиёт Банки таркибида CAREC Котибияти ташкил этилди. 2002 йилда Манила шаҳрида CARECнинг биринчи юқори лавозимли амалдорлари йиғилиши бўлиб ўтди , унда умумий қиймати 247 миллион АҚШ долларига тенг олтита лойиҳа тасдиқланди. 2002 йилда Озарбайжон ва Мўғулистон , 2005 йилда эса Афғонистон ташкилотга қўшилди. 2010 йилда Туркманистон ташкилотга қўшилди. 2015 йилда Урумчида CАРЕC институти ташкил этилди. Худди шу йили Грузия минтақавий ташкилотда кузатувчи мақомини олди. 2017 йилга келиб, CАРЕC азо мамлакатларига инвестициялар 30 миллиард АҚШ долларига етди. Бу даврда кўплаб инфратузилма лойиҳалари амалга оширилди, йўллар, темир йўллар, портлар ва бошқа лойиҳалар қурилди. 2017-йилда CАРЕC 2030 дастури эълон қилинди, унда минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кейинги режалар белгилаб берилди ва дастурда стратегияларни СДГ ва CОП21 билан уйғунлаштириш белгиланган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa