Vsebina objave
Глобализация. Контуры целостного мира: монография. Мазкур монографияда глобализация бир томондан табиий-тарихий жараён, иккинчи томондан эса турли куч ва манфаатларнинг ўзаро муносабатлари ҳамда кураш майдони сифатида кўриб чиқилган. Китобда фалсафа, табиий, техника ва гуманитар фанлар туташувида шаклланадиган фанлараро илмий билим соҳаси сифатида глобалистиканинг вужудга келиши ва ривожланиши кўрсатиб берилган. Китоб фанлараро хусусиятга эга бўлиб, илмий ходимлар, ўқитувчилар, талабалар, аспирантлар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Ундаги кенг қамровли фактик материаллар, ўзига хос умумлашмалар ҳамда инсоният келажагига боғлиқ бўлган муаммоларнинг қизиқарли ва содда тилда баён этилиши, шубҳасиз, уларнинг барчасини қизиқтиради. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa