Vsebina objave
Сиёсатшунослик фани бўйича янги авлод адабиётлари тақдим этилди 🇺🇿 Ўзбекистон Миллий университетида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва таълим тизими учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янги ўқув нашрлари тақдим этилди. Ижтимоий фанлар факультети Сиёсатшунослик кафедраси профессорлари Бахтиёр Омонов ҳамда Камолиддин Мирзааҳмедовлар томонидан нашр этилган ушбу китоблар соҳа мутахассислари ва талабалар учун қимматли манба ҳисобланади. 📰 Тадбирда профессор Б.Омоновнинг «Сиёсий маданият ва мафкура», «Ёшлар сиёсий маданияти» ҳамда «Давлат фуқаролик хизмати» каби янги асарлари намойиш этилди. Ушбу қўлланмаларда ёшларни мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда давлат хизматида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари тизимли таҳлил қилинган. ⏺️Профессор К.Мирзааҳмедовнинг «Амалий сиёсатшунослик», «Давлат бошқаруви» ва «Сиёсатшуносликка кириш» китоблари эса замонавий бошқарув тизимлари ва сиёсий жараёнларда қарор қабул қилиш механизмларини ўрганишда муҳим қўлланма сифатида эътироф этилди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa