Vsebina objave
"Геополитические интересы великих держав в Центральной Азии на современном этапе: общее и особенное" Сиёсий фанлар доктори, доцент Гульнор Саттаровна Джумаеванинг мазкур монографияси Марказий Осиёдаги замонавий геосиёсий жараёнларни чуқур таҳлил қилган илмий тадқиқотлардан бири ҳисобланади. Асарда Россия, Хитой ва АҚШ каби йирик давлатларнинг минтақага оид стратегик манфаатлари, уларнинг тарихи ва бугунги сиёсий, иқтисодий ҳамда ҳарбий ёндашувлари атрофлича ўрганилган. Китобнинг яна бир муҳим жиҳати – Марказий Осиё давлатларининг мазкур геосиёсий таъсирларга нисбатан тутган ўрни ва мослашув жараёнларини таҳлил қилишидир. Муаллиф расмий ҳужжатлар, статистик маълумотлар ва эксперт фикрларига таянган ҳолда, минтақада шаклланаётган янги халқаро муносабатлар тизимини очиб берган. Ушбу асар халқаро муносабатлар, сиёсатшунослик ва минтақашунослик соҳасидаги мутахассислар, талабалар ҳамда глобал сиёсатга қизиқувчилар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.👇 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa