Vsebina objave
Президентимиз Чехия Бош вазири билан музокара ўтказди. ЎЗБЕКИСТОН–ЧЕХИЯ ҲАМКОРЛИГИ: АСОСИЙ ФОЙДА НИМА? Сўнгги йилларда ўзаро савдо қарийб 2 баробарга ошди. Бугунги кунда юртимизда Чехия капитали иштирокида 37 та қўшма корхона фаолият юритмоқда. Эндиликда товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш мақсади қўйилди. Бу эса маҳсулот турларини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш имконини беради. Чехияда Ўзбекистоннинг биринчи сертификатлаш филиали очилмоқда. Шунингдек, “Евро-6” стандартлари бўйича автомобилларни сертификатлаш ва замонавий лаборатория ташкил этилади. Машинасозлик, “яшил” энергия, кимё, фармацевтика каби соҳаларда янги технологик ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади. Экспортни қўллаб-қувватлаш, инвестициялар жалби ва меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича ҳам келишувларга эришилди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa