TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1394

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,040Število ogledov
Objavljeno1. maj01. 05. 2026, 05:56
Vsebina

Vsebina objave

СССРДА 1 МАЙ: БАЙРАМ ОРТИДАГИ СИЁСАТ Меҳнаткашлар куни Россияда 1890 йилда Варшавада ўтган ишчилар намойишларидан бошланган. Кейинчалик бу ҳаракатлар кучайиб, 1917 йилги революциядан кейин очиқ нишонлана бошлаган. Октябрь инқилобидан кейин 8 соатлик иш куни жорий этилди ва 1 май давлат байрамига айланди. Бу кун нафақат дам олиш куни, балки муҳим сиёсий байрам сифатида нишонланарди. СССРда 1 май социализмнинг капитализмдан устунлигини тарғиб қилувчи рамзий кун эди. Бутун иттифоқ бўйлаб милионлаб одамлар намойишларга чиқиб, доҳийлар расмларини кўтариб, Ленин ҳайкаллари олдида юришлар ўтказишарди. Парад ва намойишларга жиддий тайёргарлик кўрилган – корхона ва ташкилотлар колонналари олдиндан шакллантирилиб, байроқлар, шиорлар ва оркестрлар билан катта тадбирлар уюштириларди. Вақт ўтиши билан байрам расмий ва бироз мажбурий тус олди. Аммо шу давр болалари учун бу кун доим қувончли эди – янги кийим кийиш, шариклар, байроқчалар ва байрам муҳити эсда қолган. 1990 йилда СССРдаги сўнгги 1 май намойиши бўлиб ўтди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa