Vsebina objave
СССР давридаги Ўзбекистонда 1 май СССРнинг бошқа ҳудудларидаги каби Ўзбекистонда ҳам 1-май арафасида рассомлар томонидан транспорантлар ва ранг-баранг шиорлар тайёрланарди. 1-май куни эса намойиш (парад) иштирокчилари эрта тонгдан ўз корхоналари олдида тўпланиб, у ердан автобусларда ёки пиёда шаҳарнинг бош майдони томон йўл олишарди. Тошкентда уюшқоқлик билан тузилган колоннолар Ленин майдонига (ҳозирги Мустақиллик) етиб бориб, майдон бўйлаб ўтишарди. Бунда ҳар бир ташкилот ўз ютуқларини намойиш этар, ташкилотларнинг байрамона кийинган ходимлари турган юк машиналари ранг-баранг безатиларди. Меҳнаткашлар билан бирга колонноларда Тошкентнинг оддий аҳолиси ҳам қатнашар ва параднинг ҳар бир иштирокчиси Ленин ҳайкали ёнидаги минбарда турган партия ва ҳукумат раҳбарларига қўл силкиб ёки гул отиб ўтишга ҳаракат қиларди. Минбарларда, шунингдек, ҳукумат энг муносиб деб топган кишилар ҳам бўларди. Бу каби парад барча мамлакатимизнинг барча шаҳарларида ўтказилган. P.S.: Тошкентдаги сўнгги расмий 1 май намойиши 1990 йилда бўлиб ўтган. Шундан сўнг меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик байрами аста-секин унутила бошлади. Бу сана коммунистик қурилиш даври руҳининг рамзи сифатида ката авлод хотирасида сақланиб қолди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa