Vsebina objave
2 май — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, сиёсий фанлар доктори, профессор Муқимжон Қирғизбоев таваллуд топган кун. Ҳурматли УСТОЗ, Муқимжон Қирғизбоев! Сизни таваллуд айёмингиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда давлат бошқаруви соҳасида самарали фаолият юритиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган етук мутахассиссиз. Шу билан бирга, фуқаролик жамиятини барпо этиш масалаларига бағишланган илмий тадқиқотларингиз орқали сиёсий фанлар ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқдасиз. Айниқса, сиёсий фанлар соҳасида 220 дан ортиқ илмий ишларингиз чоп этилгани Сизнинг серқирра ва самарали илмий фаолиятингизнинг ёрқин ифодасидир. Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, илмий ва ижодий фаолиятингизда янада улкан ютуқлар тилаймиз. Келгусида академик илмий унвонига сазовор бўлишингизни тилакдошмиз. ✨ Янги ғоялар, янги ютуқлар Сизга доимо ҳамроҳ бўлсин! 📌Сиёсий фанлар академияси канали жамоаси номидан профессор Илёс Исломов ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa