Vsebina objave
ЗАМОНАВИЙ САЙЛОВ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ Тузувчилар: с.ф.д„ проф. М. Қирғизбоев, с.ф.д., проф. Қ.Қуранбаев, с. ф.д. О.Хасанов, с.ф.н., доц. Н.Умарова, с.ф д., проф. А.Жалилов, с.ф.д., проф. С.Саидолимов, ю.ф.н. доц. А.Раҳмонов, Ш.Нуралиев, Т.Абдуллаев, Д.Абдурашидов. Мазкур рисолада XXI аср бошларида ривожланган мамлакатларда сайлов тизимларини демократлаштириш ислоҳотлари натижасида шаклланган янги ўқув-амалий соҳа — замонавий сайлов технологиялари ҳақида атрофлича маълумотлар баён этилган. Рисолада “сайлов технологиялари” тушунчаси ва унинг терминологияси, сайлов кампанияси стратегияси ва тактикаси, кампанияни самарали ташкил этиш ва бошқариш масалалари кенг ёритилган. Шунингдек, номзод имижини шакллантириш усуллари, сайлов жараёнида ташвиқот олиб бориш, оммавий ахборот воситалари ва электорат билан самарали ишлашнинг замонавий механизмлари ҳақида муҳим маълумотлар жамланган. 🎯 Ушбу рисола: — сиёсий партиялар аъзолари ва фаоллари; — сайловларни ташкил этиш ва ўтказишга масъул ходимлар; — олий таълим муассасалари талабалари; — ҳамда ушбу соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. 👇👇👇 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa