TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1416

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,310Število ogledov
Objavljeno2. maj02. 05. 2026, 10:50
Vsebina

Vsebina objave

Бугун бизнинг устозимиз, таниқли сиёсатшунос, сиёсий фанлар доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, бутун умрини илм ва таълим йўлига бағишлаган Муқимжон ака Қирғизбоев залворли 78 ёшни қарши олдилар! Муқимжон ака — нафақат юксак билим ва тафаккур соҳиби, балки юзлаб, минглаб шогирдлар учун ҳаёт мактаби бўлган қадрли мураббийдир. Уларнинг илмий салоҳияти, теран фикрлари ва доно маслаҳатлари бугун ҳам кўплаб талабаларимизга йўл кўрсатиб келади. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” деган юксак эътироф уларга бежиз берилмаган. Бу Муқимжон аканинг фидокорона меҳнат, сабр, матонат ва устозликка садоқатининг самарасидир. Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, яна кўп йиллар давомида шогирдлар қалбига илм ва маърифат нурини улашишда куч-ғайрат тилаймиз. ЎзЖОКУда Сиз каби устозлар бор экан, илм йўли ҳеч қачон сўнмайди. Чин юракда табриклайман! Эҳтиром ила, шогирдингиз Шерзодхон ҚУДРАТХЎЖА ———————————————