TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1420

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi2,110Število ogledov
Objavljeno4. maj04. 05. 2026, 07:02
Vsebina

Vsebina objave

Эътиборга лойиқ бўлган шахс танқидчи эмас; кучли инсоннинг қандай қоқилганини ёки ишнинг устаси уни қандай яхшироқ бажариши мумкинлигини кўрсатувчи шахс ҳам эмас. Асл эътироф майдоннинг ўзида бўлган, юз-кўзи чанг, тер ва қонга беланган, мардона интилувчи, хато қилувчи, қайта-қайта камчиликка йўл қўювчи инсонга тегишлидир. Зеро хато ва камчиликларсиз ҳеч қандай интилиш мавжуд эмас. Бироқ у амалда буюк ишларни бажаришга ҳаракат қилади. У юксак иштиёқ ва фидойилик нималигини билади. Ўзини муносиб мақсад йўлида сафарбар этади. У энг яхши ҳолатда якунда юксак ғалаба нашидасини суради. Энг ёмон ҳолатда эса, мағлуб бўлган тақдирда ҳам, улкан жасорат кўрсатиб мағлуб бўлади. Токи унинг ўрни на ғалабани, на мағлубиятни биладиган совуқ ва қўрқоқ руҳлар билан бир қаторда бўлмасин. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa