Vsebina objave
Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 147-ўринда қайд этилди “Чегара билмас мухбирлар” (Репортерс Without Borders) ташкилоти жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлигини баҳолаб боради. Мазкур ташкилот 180 та мамлакатни ўз ичига олган 2026-йилги рейтинг жадвалини эълон қилди. Ўзбекистон жорий йилда reytingda ўтган йилгига нисбатан бир поғона юқорилаб, 147-ўринни банд этди. Бироқ рейтинг балимиз ўтган йилги (35,24 балл)дан пастроқ – 34,95 балл. Қўшниларимизнинг кўрсаткичлари эса қуйидагича: 🇰🇬Қирғизистон — 146-ўрин (2025 йил 144-ўрин эди); 🇰🇿Қозоғистон — 149-ўрин (141-ўрин эди); 🇹🇯Тожикистон — 155-ўрин (153-ўрин эди); 🇹🇲Туркманистон — 173-ўрин (174-ўрин эди). Ўзбекистоннинг сўнгги 10 йилдаги ўринлари: 🔹2017-йил — 169-ўрин 🔹2018-йил — 165-ўрин 🔹2019-йил — 160-ўрин 🔹2020-йил — 156-ўрин 🔹2021-йилl — 157-ўрин 🔹2022-йил — 133-ўрин ✅ 🔹2023-йил — 137-ўрин 🔹2024-йил — 148-ўрин 🔹2025-йил — 148-ўрин 🔹2026-йил — 147-ўрин Маълумотларни тайёрлашда 👉@xushnudbek каналидан фойдаланилди. P.S.: Ўзбекистонда матбуот эркинлиги бўйича ислоҳотлар давом этмоқда, аммо натижалар ҳозирча секин суръатда намоён бўлмоқда. 2017 йилда 169-ўринда бўлган мамлакатимиз 2026 йилга келиб 147-ўринга кўтарилди. Рейтингда янада юқорилаш учун тизимли ўзгаришларни изчил давом эттириш ва очиқликни кучайтириш зарур. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa